Рим “Мастерс” ва WTA 1000: теннисчилар қанча пул мукофоти ишлаб топишди?
Италия пойтахти Рим шаҳрида икки ҳафта мобайнида эркаклар ва аёллар ўртасидаги нуфузли теннис мусобақалари — ATP Masters 1000 ва WTA 1000 турнирлари бўлиб ўтди.
Ташкилотчилар эълон қилган расмий маълумотларга кўра:
Рим “Мастерс” турнири чемпиони Карлос Алькараз 985 030 евро мукофот пулига эга бўлди.
Вице-чемпион Янник Синнер эса 523 870 евро ишлаб олди.
Аёллар ўртасидаги WTA 1000 турнир ғолибаси Жасмине Паолини 877 390 евро мукофот билан тақдирланди. Финалда мағлуб бўлган Коко Гофф эса 456 735 евро қўлга киритди.
Қуйида ҳар иккала турнирдаги мукофотлар тақсимоти билан танишишингиз мумкин: Рим “Мастерс” — Эркаклар (ATP 1000):
Биринчи давра: €20,820
Иккинчи давра: €30,895
Учинчи давра: €52,925
Тўртинчи давра: €90,445
Чорак финал: €165,670
Ярим финал: €291,040
Финалчи: €523,870
Чемпион: €985,030
Рим WTA 1000 — Аёллар:
Биринчи давра: €13,150
Иккинчи давра: €21,215
Учинчи давра: €38,313
Тўртинчи давра: €66,110
Чорак финал: €124,700
Ярим финал: €240,380
Финалчи: €456,735
Чемпион: €877,390