locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Полина Кудерметова Уимблдондаги иштироқини якунлади

Учрашувда Самсонова 6:3, 6:3 ҳисобида ғалаба қозонди ва кейинги босқичга йўл олди.
Теннис
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Полина Кудерметова Уимблдондаги иштироқини якунлади
photo: Tennis Uzbekistan

Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Полина Кудерметова “Уимблдон” турнирининг биринчи босқичида дунёнинг кучли теннисчиларидан бири — россиялик Людмила Самсоновага қарши кортга чиқди.

Учрашувда Самсонова 6:3, 6:3 ҳисобида ғалаба қозонди ва кейинги босқичга йўл олди.

Полинага қуръа жуда кучли рақибни тақдим этди. Людмила Самсонова — дунёнинг собиқ 12-ракеткаси бўлиб, айни пайтда WTA рейтингида 41-ўринни эгаллаб турибди. Рейтингдаги пасайишга қарамай, у айниқса тез қопламали кортларда энг хавфли теннисчилардан бири ҳисобланади.

Полина Кудерметовага мавсумнинг кейинги мусобақаларида омад ва янги ғалабалар тилаймиз!

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг