Полина Кудерметова — Португалиядаги WTA 125 турнири финалчиси
Ҳал қилувчи баҳсда у француз теннисчиси Фиона Феррога 3:6, 6:0, 1:6 ҳисобида имкониятни бой берди.
photo: gettyimages
Полина Кудерметова — Португалиядаги WTA 125 турнири финалчиси
Ўзбекистон вакили Полина Кудерметова Португалияда бўлиб ўтаётган WTA 125 тоифасидаги Oeiras CETO Open турнирида финалгача етиб борди.
Ҳал қилувчи баҳсда у француз теннисчиси Фиона Феррога 3:6, 6:0, 1:6 ҳисобида имкониятни бой берди.
Шунга қарамай, Полина бутун турнир давомида юқори даражадаги ўйин намойиш этди ва финалга чиқиш — бу катта ютуқ ҳамда муҳим қадамдир.
Полинани аъло натижа билан табриклаймиз ва келгуси мусобақаларда омад тилаймиз!
Иброҳим Жалолов
Редактор