Пара стол тенниси бўйича Ўзбекистон чемпионати ортда қолди
Турнирда 250 нафардан зиёд спортчилар иштирок этишди.
Photo: Para Olimpiyada
31-октябрь санасида Тошкент шаҳрида тўрт кун давом этган пара стол тенниси бўйича Ўзбекистон чемпионати ўз ниҳоясига етди.
Жорий йилги биринчиликда Республикамизнинг барча ҳудудларидан жами 250 нафардан зиёд спортчилар иштирок этиб, ғолиблик учун ўзаро баҳс олиб боришди.
Мусобақанинг тантанали тақдирлаш маросимида Ўзбекистон Миллий Паралимпия қўмитаси мутасаддилари иштирок этди. Ғолиб ва совриндорлар медал ҳамда махсус диплом билан тақдирланди.
Иброҳим Жалолов
Редактор