locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Қозоғистондаги халқаро турнирда иштирок этадиган ўзбекистонлик теннисчилар номлари маълум бўлди

Теннис
Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Қозоғистондаги халқаро турнирда иштирок этадиган ўзбекистонлик теннисчилар номлари маълум бўлди
Расм: Olamsport.uz Сергей Фомин

21 апрелдан бошлаб Қозоғистоннинг Шимкент шаҳрида аёллар ва эркаклар ўртасида 15 000 долларлик мукофот жамғармасига эга халқаро теннис турнири старт олди.
Ўзбекистон номидан иштирок этувчилар рўйхати:
Эркаклар:
Сергей Фомин — рейтингда 555-ўрин
Максим Шин — 1256
Раҳимбек Иброҳимов — 1961
Дамир Абдусамадов
Бобур Мадаминов
Иля Игнатов
Аёллар:
Сабрина Олимжонова — 1371
Даря Шубина
Мафтуна Қаҳрамонова
Насиба Эсполова

Мусобақанинг биринчи босқич натижалари (эркаклар):
Раҳимбек Иброҳимов Словакия вакилига 1:6, 2:6 ҳисобида ютқазди.
Бобур Мадаминов жисмоний муаммолар туфайли ўйинни тарк этди, ўйин вақтида ҳисоб 1:6, 0:5 рақиб фойдасига эди.
Иля Игнатов Қозоғистонлик теннисчи Даниэл Юриклини 6:1, 6:2 ҳисобида мағлуб этди.
Дамир Абдусамадов ҳам иккинчи босқичга йўл олди — у Қозоғистон вакилини 6:2, 6:1 ҳисобида енгди.

Асосий турнир учрашувлари 22 апрелда бошланади.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг