locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Қойилмақом! Сергей Фомин Анталиядаги турнирнинг финалига чиқди

Теннис
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Қойилмақом! Сергей Фомин Анталиядаги турнирнинг финалига чиқди
ФОТО: ATP

Айни кунларда Туркиянинг Анталия шаҳрида теннис бўйича М25 тоифасига кирувчи турнир бўлиб ўтмоқда.

Aҳамиятли томони, ушбу мусобақада Ўзбекистоннинг иккинчи рақамли ракетка устаси Сергей Фомин ҳам иштирок этмоқда. Ҳамюртимиз бугун турнир ярим финалида Чехия вакили Мартин Крумичга қарши кортгa чиқди.

3 соат 22 дақиқа давом этган баҳсда Фомин 6:3, 6:7, 7:5 ҳисобларида ғалаба қозониб, финалга йўлланма олди.

Энди ҳамюртимиз эртага бўлиб ўтадиган финал баҳсида украиналик Александр Крутихга қарши кортга чиқади.

Маълумот учун, Фомин айни дам дунё рейтингида 555, Крутих эса 535-ўринни эгаллаб турибди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг