locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Нукус шаҳрида теннис мураббийлари учун семинар бошланди

Семинар давомида мутахассислар ўзларининг профессионал тажрибаси ва билимлари билан маҳаллий мураббийлар билан ўртоқлашмоқда.
Теннис
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Нукус шаҳрида теннис мураббийлари учун семинар бошланди
photo: Tennis Uzbekistan

Қорақалпоғистон Теннис федерацияси ташаббуси билан ҳамда Ўзбекистон Теннис федерацияси билан ҳамкорликда Нукус шаҳрида теннис мураббийлари учун семинар бошланди.

Семинар маърузачилари Қозоғистондан ташриф буюрган мутахассислар — теннис мураббийи Евгения Сушкова ҳамда умумий жисмоний тайёргарлик мураббийи Дархан Савденов ҳисобланади.

Семинар давомида мутахассислар ўзларининг профессионал тажрибаси ва билимлари билан маҳаллий мураббийлар билан ўртоқлашмоқда.

Мазкур тадбир ҳудудларда мураббийлар салоҳиятини ошириш ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида теннисни янада ривожлантиришга қаратилган.

Семинар жараёнида иштирокчилар замонавий тайёргарлик методикалари билан танишиб, ёш спортчилар билан ишлаш бўйича тажриба алмашмоқдалар.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг