locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Новак Жокович: Ўйнашда давом этяпман, чунки бу теннис ривожига ёрдам беради

Теннис
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Новак Жокович: Ўйнашда давом этяпман, чунки бу теннис ривожига ёрдам беради
Расм: gettyimages.com Новак Жокович

24 карра «Катта дубулға» турнири ғолиби ва 2024 йил Олимпиада чемпиони, сербиялик теннисчи Новак Жокович интервюсида фаолиятини давом эттириш истагини билдирди. У Рожер Федерер, Рафаэл Надал ва Энди Маррей каби асосий рақибларининг теннис саҳнасидан кетганига қарамай, ўйнашда давом этмоқчи эканини айтди.

«Охирги 20 йилда асосан тўрттамиз турда устунлик қилдик. Энди эса учта катта рақибим фаолиятини тугатгани сабабли, маълум ўзгариш ҳис этилмоқда. Бу фақат авлодлар алмашинуви билан боғлиқ эмас, одамлар Роджер, Рафа ва Маррей эндиликда ўйнамаётганини қабул қилишга ҳам вақт керак. Ва бир куни бу менга ҳам тегишли бўлади.

Шунинг учун мен турда қолишга ва катта авлод вакили сифатида ҳаракат қилишга уринаяпман. Бу мусобақалар ва умуман тур учун ижобий таъсир кўрсатишини умид қиламан. Ўйнашда давом этишимнинг сабабларидан бири ҳам шу — тенниснинг ривожланишини қўллаб-қувватлаш, мухлисларни трибуналарга жалб қилиш.

Спорт ҳаммамизни ортда қолдиради. У биздан каттароқ ва биз унинг хизматидамиз», — дея Жоковичнинг сўзларини келтиради Relevo.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг