locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Нигина Абдураимова термага қайтди — теннисчиларимиз Billie Jean King Cup’да мағлубият билан бошлади

Абдураимова термага қайтди, Шубина яхши ўйнади, аммо Филиппинга қарши баҳсда ютқаздик
Теннис
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Нигина Абдураимова термага қайтди — теннисчиларимиз Billie Jean King Cup’да мағлубият билан бошлади
Расм: Gazeta.uz

Нигина Абдураимова узоқ йиллардан сўнг яна Ўзбекистон терма жамоаси сафида кортга қайтди. Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида старт олган Billie Jean King Cup мусобақасининг II Осиё/Океания гуруҳи доирасида қизларимиз биринчи турда Филиппинга қарши баҳс олиб борди. Оқгул Аманмуродова сардорлигидаги терма жамоамиз учрашувни 1:2 ҳисобида мағлубият билан бошлади.

Биринчи яккалик баҳсида Дарья Шубина филиппинлик Тениелл Мадисни 2:1 (4/6, 6/3, 6/1) ҳисобида мағлуб этди. Иккинчи ўйинда Нигина Абдураимова Шаира Хоуп Ривейрага 1:2 (2/6, 6/3, 3/6) ҳисобида имкониятни бой берди.

Ҳал қилувчи жуфтлик учрашувида Шубина ва Абдураимова Шаира Хоуп Ривейра ва Алекса Жой Милльямс дуэтига қарши тўлиқ қаршилик кўрсатган бўлса-да, 1:2 (6/3, 3/6, 8/10) ҳисобида мағлуб бўлишди.

Ўйин тафсилотлари қизларимизда рақобатбардошлик борлигини кўрсатди. Кейинги турларда ғалабалар бўлиши кутилмоқда.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг