Навоий вилоятида оммавий югуриш марафони ўтказилди
Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан диплом, совғалар ва пул мукофотлари билан тақдирландилар.
Фото: Спорт вазирлиги
Навоий вилоятида ўтказилган "Инсон учун", "Silk Road Uzbekistan" ва "Талаба-югур" оммавий югуриш марафонида 2000 нафарга яқин иштирокчи қатнашиб, ўз тоифалари бўйича белгиланган масофани босиб ўтишди.
Кучли матонат ва ирода эгалари мазкур мусобақада фаол иштирок этишди.
Мусобақа якунларида ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан диплом, совғалар ва пул мукофотлари билан тақдирландилар.
Розикжон Султонмуродов
Журналист