Наманганда халқаро теннис турнири давом этмоқда
Мусобақада Қозоғистон, Жанубий Корея ҳамда юртимизнинг ёш теннисчилари ўзаро куч синашмоқда.
Фото: Спорт вазирлиги
Наманган шаҳридаги Спорт ўйинлари ва енгил атлетика турларига ихтисослаштирилган спорт мактабининг “Дўстлик теннис корти”да ёшлар ўртасида АТФ 14 & Ундер тоифасидаги халқаро теннис турнири қизғин беллашувлар остида давом этмоқда.
Мусобақада Қозоғистон, Жанубий Корея ҳамда юртимизнинг ёш теннисчилари ўзаро куч синашмоқда. Ҳар бир учрашув муросасиз ва юқори савияда кечаётгани билан аҳамиятлидир.
Турнир халқаро стандартларга тўлиқ жавоб берадиган даражада ташкил этилиб, ёш спортчиларнинг тажриба орттириши, маҳоратини ошириши ва янги ютуқларга интилиши учун муҳим майдон бўлиб хизмат қилмоқда. Шу билан бирга, мусобақа нафақат спортчилар, балки теннис ихлосмандлари учун ҳам байрамона кайфият улашмоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист