Монтеррейда ўзбек теннис дербиси
Биринчи босқичда Мария Тимофеева таиландлик Ланлана Тарарудени 7:6(5), 2:6, 7:6(4) ҳисобида мағлуб этди.
photo: gettyimages
Мексиканинг Монтеррей шаҳрида ўтказилаётган WTA 500 турнири саралаш босқичида Ўзбекистон вакиллари Мария Тимофеева ва Камилла Раҳимова ҳал қилувчи баҳсда ўзаро тўқнаш келади.
Биринчи босқичда Мария Тимофеева таиландлик Ланлана Тарарудеени 7:6(5), 2:6, 7:6(4) ҳисобида мағлуб этди.
Камилла Раҳимова эса французлик Леолия Жанжан устидан 6:4, 4:6, 6:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Энди Монтеррейда ўзбек теннис дербиси бўлиб ўтади. Ушбу учрашув ғолибаси турнирнинг асосий торига йўл олади.
Monterrey Open — WTA 500 тоифасидаги турнир бўлиб, баҳслар қаттиқ қопламали кортларда ўтказилади. Турнирнинг умумий мукофот жамғармаси 1 206 446 долларни ташкил этади.
Иброҳим Жалолов
Редактор