locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Милушев ва Шин Қайсерида ғалаба билан старт беришди

Ўзбекистонлик икки теннисчи M15 турнирини муваффақиятли бошлаб, кейинги босқичга йўл олишди
Теннис
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Милушев ва Шин Қайсерида ғалаба билан старт беришди
Расм: Olamsport.uz

Туркиянинг Қайсери шаҳрида бўлиб ўтаётган теннис бўйича M15 тоифасидаги халқаро мусобақада ўзбекистонлик икки теннисчи — Амир Милушев ва Максим Шин ғалаба билан иштирокини бошлади.

Юртдошларимиздан бири, ATP рейтингида 1420-ўринда турган Амир Милушев мусобақанинг иккинчи рақами, германиялик Нино Эхреншнейдерни 6/3, 7/6(3) ҳисобида мағлуб этиб, турнинг энг кутилмаган натижаларидан бирини қайд этди.

Максим Шин эса илк босқичда испаниялик Бернардо Месанига қарши уч сетлик маррали ўйинда устун келди — 7/6(3), 2/6, 6/4. Ушбу натижа билан Ўзбекистоннинг учинчи ва тўртинчи ракеткалари мусобақанинг 1/8 финалига йўл олди.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг