Мария Тимофеева — Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси
Аввал Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Камилла Раҳимова эди.
photo: Tennis Uzbekistan
Мария Тимофеева — Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси.
WTA рейтинги янги янгиланишига кўра, Мария Тимофеева 63-ўринга кўтарилиб, фаолиятидаги энг яхши натижани қайд этди. Унинг аввалги энг юқори кўрсаткичи 68-ўрин эди.
Мария Пекиндаги WTA 1000 турнирида саралаш босқичидан муваффақиятли ўтиб, учинчи босқичга қадар етиб борди. Ушбу натижа унга 135 рейтинг очкосини тақдим этди ва янги шахсий рекордини ўрнатишига ёрдам берди.
Аввал Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Камилла Раҳимова эди. Янги рейтингда Камилла 69-ўринни, Мария эса 63-ўринни эгаллади. Шу тариқа, Мария Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг биринчи ракеткасига айланди.