Мария Тимофеева WTA 125 турнирининг чорак финалига йўл олди
Энди Тимофеева ярим финал йўлланмаси учун марокашлик Ясмина Каббажга қарши кортга чиқади.
photo: Tennis Uzbekistan
Ўзбекистон вакиласи Мария Тимофеева Хорватиянинг Макарска шаҳрида ўтказилаётган WTA 125 турнирида муваффақиятли иштирокини давом эттирмоқда.
Турнирнинг иккинчи даврасида Мария мезбонлар вакили Леа Бошковични 6:4, 6:3 ҳисобида мағлуб этиб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритди.
Энди Тимофеева ярим финал йўлланмаси учун марокашлик Ясмина Каббажга қарши кортга чиқади.
Мария Тимофеевага кейинги босқичда омад ва ёрқин ғалабалар тилаймиз.