locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Мария Тимофеева — WTA 125 Makarska Open турнири ғолибаси!

Финал баҳсида ҳамюртимиз латвиялик Дарья Семенистаяни 6:2, 6:3 ҳисобида мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди.
Теннис
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Мария Тимофеева — WTA 125 Makarska Open турнири ғолибаси!
photo: gettyimages

Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Мария Тимофеева Хорватиянинг Макарска шаҳрида ўтказилган WTA 125 турнирида чемпионликни қўлга киритди.

Финал баҳсида ҳамюртимиз латвиялик Дарья Семенистаяни 6:2, 6:3 ҳисобида мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди.

Ушбу ғалаба Марияга 125 рейтинг очкоси келтирди ва у WTA жонли рейтингида 27 поғонага кўтарилиб, дунёнинг 91-ракеткасига айланди.

Чемпионлик сари йўлда Мария ярим финалда испаниялик, дунёнинг собиқ 32-ракеткаси Сара Соррибес Тормони ҳам мағлуб этишга муваффақ бўлди.

Мария Тимофеевани ушбу ажойиб муваффақият билан табриклаймиз ва келгуси мусобақаларда ҳам омад тилаймиз!

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг