locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Мария Тимофеева WTA 125 Makarska Open турнири финалида ўйнайди!

Мария Латвия вакили, турнирнинг 5-рақамли теннисчиси Дарья Семенистаяга қарши кортга чиқади.
Теннис
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Мария Тимофеева WTA 125 Makarska Open турнири финалида ўйнайди!
photo: Tennis Uzbekistan


Собиқ дунёнинг 32-ракеткаси, испаниялик тажрибали теннисчи Сара Соррибес Тормони 6:2, 7:5 ҳисобида мағлуб этган Мария Тимофеева Хорватияда ўтаётган WTA 125 Makarska Open турнирининг финалига йўл олди.

Сара Соррибес Тормо WTA турнирлари ғолибаси, Испаниянинг сўнгги йиллардаги энг кучли теннисчиларидан бири ҳисобланади. Ушбу ғалаба Мариянинг турнирдаги юқори савиядаги ўйинини яна бир бор тасдиқлади.

Энди ҳал қилувчи баҳсда Мария Латвия вакили, турнирнинг 5-рақамли теннисчиси Дарья Семенистаяга қарши кортга чиқади.

Финал учрашувида ҳамюртимизга омад ва ёрқин ғалаба тилаймиз!

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг