locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Мария Тимофеева Уимблдондаги иштирокини иккинчи босқичда якунлади

Мертенс — собиқ дунёда 12-рақамли теннисчи, WTA турнирларида 10 та яккалик чемпионлиги соҳибаси ҳамда жуфтлик баҳсларида 6 карра “Катта Дубулға” ғолиби ҳисобланади.
Теннис
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Мария Тимофеева Уимблдондаги иштирокини иккинчи босқичда якунлади
photo: gettyimages

Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Мария Тимофеева Уимблдон турнирининг иккинчи босқичида бельгиялик тажрибали теннисчи Элиз Мертенсга 6:2, 3:6, 0:6 ҳисобида имкониятни бой берди.

Мертенс — собиқ дунёда 12-рақамли теннисчи, WTA турнирларида 10 та яккалик чемпионлиги соҳибаси ҳамда жуфтлик баҳсларида 6 карра “Катта Дубулға” ғолиби ҳисобланади. У кўп йиллар давомида жаҳон теннисининг етакчи вакилларидан бири бўлиб келмоқда.

Шунга қарамай, Мария турнир давомида юқори савиядаги ўйин намойиш этди. Биринчи босқичда у собиқ дунёда 10-рақамли теннисчи Беатрис Хаддад Майани мағлуб этиб, Уимблдоннинг иккинчи даврасига йўл олганди.

Марияга мавсумнинг навбатдаги мусобақаларида омад ва янги ғалабалар тилаймиз!

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг