locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Мария Тимофеева — Пекиндаги WTA 1000 турнирининг иккинчи босқичида

Ўзбекистон вакили Мария Тимофеева Пекинда ўтаётган China Open WTA 1000 турнирини ғалаба билан бошлади.
Теннис
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Мария Тимофеева — Пекиндаги WTA 1000 турнирининг иккинчи босқичида
photo: Tennis Uzbekistan

Мария Тимофеева — Пекиндаги WTA 1000 турнирининг иккинчи босқичида.

Ўзбекистон вакили Мария Тимофеева Пекинда ўтаётган China Open WTA 1000 турнирини ғалаба билан бошлади.

Биринчи босқичда Мария жаҳон рейтингида 88-ўринни эгаллаб турган Чехия вакили Дарья Видмановани икки сетда — 6:3, 6:3 ҳисобида мағлуб этди ва иккинчи босқич йўлланмасини қўлга киритди.

Энди Тимофеева иккинчи босқичда турнирнинг 12-рақамли сараланган теннисчиси Наоми Осакага қарши кортга чиқади. Осака — «Катта Дубулға» турнирларининг тўрт карра чемпиони, собиқ дунёнинг биринчи ракеткаси ҳамда 2019 йилги China Open ғолибаси.

Пекиндаги мусобақада Ўзбекистон шарафини Камилла Раҳимова ва Полина Кудерметова ҳам ҳимоя қилмоқда.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг