locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Мария Тимофеева Макарска Open турнирининг ярим финалида!

Ўзбекистонлик теннисчи Мария Тимофеева Хорватияда ўтаётган WTA 125 Makarska Open турниридаги муваффақиятли юришини давом эттирмоқда.
Теннис
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Мария Тимофеева Макарска Open турнирининг ярим финалида!
photo: Tennis Uzbekistan

Мария Тимофеева Макарска Open турнирининг ярим финалида!

Ўзбекистонлик теннисчи Мария Тимофеева Хорватияда ўтаётган WTA 125 Makarska Open турниридаги муваффақиятли юришини давом эттирмоқда.

Чорак финал баҳсида ҳамюртимиз Марокаш вакиласи Ясмин Каббажни 7:5, 6:1 ҳисобига мағлуб этиб, турнирнинг ярим финалига йўл олди.

Финал йўлланмаси учун Мария бугун испаниялик Сара Соррибес Тормо билан кортга чиқади. Учрашув Марказий кортда бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан соат 20:00 да бошланади.

Мария Тимофеевага ярим финалда омад ва ёрқин ғалабалар тилаймиз!

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг