locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Мария Тимофеева Истанбулдаги WTA 125 турнирининг яримфиналига йўл олди

Ўзбекистонлик теннисчи Мария Тимофеева Истанбул шаҳрида ўтаётган WTA 125 турнирининг ярим финалига чиқди.
Теннис
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Мария Тимофеева Истанбулдаги WTA 125 турнирининг яримфиналига йўл олди
photo: Tennis Uzbekistan

Ўзбекистонлик теннисчи Мария Тимофеева Истанбул шаҳрида ўтаётган WTA 125 турнирининг ярим финалига чиқди.

Ҳамюртимиз чорак финалда турнирнинг иккинчи рақам остида таснифланган вакили — британиялик Франческа Жоунсни 7:6(7:2), 6:3 ҳисобида мағлуб этди.

Яна бир ўзбекистонлик теннисчи — Полина Кудерметова эса турнирдаги иштирокини чорак финал босқичида якунлади. У ярим финал йўлланмаси учун кечган баҳсда франциялик Алис Тубеллога 6:4, 2:6, 4:6 ҳисобида имкониятни бой берди.

Теннисчиларимизни муносиб иштирок билан табриклаймиз ва Марияга ярим финалда омад тилаймиз!

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг