locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Максим Шин Тошкентдаги ITF халқаро мусобақасида жуфтликлар баҳсида ғолиб бўлди

Теннис
Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Максим Шин Тошкентдаги ITF халқаро мусобақасида жуфтликлар баҳсида ғолиб бўлди
Расм: Gazeta.uz

Ўзбекистонлик теннисчи Максим Шин италиялик шериги Лоренцо Лоруссо билан биргаликда Тошкентда ўтказилган ITF M15 туркумидаги мусобақанинг жуфтликлар беллашувида чемпионликни қўлга киритди.

19–25 май кунлари пойтахтимиздаги “Саховат” спорт мажмуасида Hayot Bank Сир халқаро теннис турнири бўлиб ўтди. Ушбу мусобақада Ўзбекистон, Ҳиндистон, Қозоғистон, Россия, Беларусь, Италия, Швейцария, АҚШ, Япония, Нидерландия, Канада, Грузия, Украина ва Буюк Британия каби 14 давлатдан теннисчилар иштирок этди.

Мусобақа ITF World Tennis Tour профессионал серияси доирасида ўтказилди ва ягона hamda жуфтликлар йўналишини қамраб олди. Унинг умумий мукофот жамғармаси 15 000 долларни ташкил қилди.

Ўзбекистон шарафини Максим Шин, Амир Милушев, Дамир Абдусамадов, Ботир Сапаев, Сўҳроб Саидов ва Абдулазиз Усмонжонов ҳимоя қилдилар.

Жуфтликлар финалида Максим Шин ва Лоренцо Лоруссо Ҳиндистон теннисчилари устидан ғалаба қозонишди. Қайд этиш жоиз, бу ютуқ Шин учун касбий фаолиятидаги илк жуфтлик чемпионлиги бўлиб, уни айнан ўз юртида қўлга киритди.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг