locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Максим Шин Tashkent M15 мусобақасида ярим финал олдидан тўхтади

Ёш теннисчимиз рейтингда юқори ўринни эгаллаб турган рақибни мағлуб этди, аммо чорак финалда тажрибали ҳиндистонликка ютқазди
Теннис
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Максим Шин Tashkent M15 мусобақасида ярим финал олдидан тўхтади
Расм: Olamsport.uz

Шу кунларда Тошкент шаҳридаги “Юнусобод” спорт мажмуасида теннис бўйича ITF туркумига кирувчи M15 мусобақаси қизғин паллага кирди. Унда ўзбекистонлик бир қатор теннисчилар иштирок этди.

Амир Милушев, Дамир Абдусамадов, Ботир Сапаев ва Абдулазиз Усмонжонов мусобақанинг дастлабки босқичларида мағлубиятга учрашди. Аммо Максим Шин мусобақада юқори натижа қайд этишга муваффақ бўлди.

Шин аввал нейтрал мақомда иштирок этган Алексей Алешчёвни мағлуб этди. Кейин эса рейтингда 640-поғонада жойлашган, мусобақанинг учинчи рақамли теннисчиси россиялик Максим Жуков устидан муҳим ғалабани қўлга киритди. Бу натижа ёш теннисчимиз учун катта ютуқ бўлди.

Афсуски, чорак финалда Шин ҳиндистонлик Криш Тиягига қарши тайбрекларда имкониятни бой берди. Шу tariqa, Тошкентдаги M15 мусобақасида ўзбекистонлик теннисчиларнинг энг яхши натижаси 1/4 финалга чиқиш билан чекланди.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг