locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Майамида эркаклар ўртасида кутилмаган финал бўлиб ўтади

Теннис
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Майамида эркаклар ўртасида кутилмаган финал бўлиб ўтади
Расм: rambler.ru Новак Жокович

28 мартдан 29 мартга ўтар кечаси АҚШнинг Майами шаҳрида эркаклар ўртасидаги мусобақанинг иккита ярим финали бўлиб ўтди. Биринчи ярим финалда сербиялик Новак Жокович ва болгариялик Григор Димитров тўқнаш келишди. Сербиялик теннисчи учун ўйин жуда осон кечди, бир соат-у ўн дақиқа ичида дунёнинг бешинчи ракеткаси Димитровни 6:2, 6:3 ҳисобида мағлуб этди.

Иккинчи ярим финал ўйинида америкалик Тейлор Фрис (рейтингнинг учинчи рақамли теннисчиси) ва чехиялик Якуб Меншик (жаҳоннинг 54-рақамли теннисчиси) кортга чиқишди. Ўйин икки бўлимда брейклар ва учта сет билан қизиқарли ўтди ва икки соату 25 дақиқа давом этди.

Ўйиннинг якуний ҳисоби 7:6 (4) 4:6 7:6 (4). Чехия сенсацион тарзда Новак Жоковичга қарши финалга чиқди.
Ўйин 30-март куни Тошкент вақти билан соат 19:30 да бошланади.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг