locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Мадриддаги ATP Masters 1000 мусобақаси сеткаси эълон қилинди: Синнер йўқ, Жокович иштирок этади

Теннис
Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Мадриддаги ATP Masters 1000 мусобақаси сеткаси эълон қилинди: Синнер йўқ, Жокович иштирок этади
Расм: gettyimages.com Андрей Рублев

Мадридда (Испания) 23 апрелдан 4 майгача бўлиб ўтадиган ATP 1000 тоифасидаги турнирнинг қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Унда допинг сабабли дисквалификация қилинган Янник Синнердан ташқари, рейтингдаги энг кучли 20 нафар теннисчидан барчаси иштирок этади.

Мусобақада 24 карра “Катта шлем” ғолиби сербиялик Новак Жокович ҳам иштирок этади. Қуръа натижасига кўра, барча сеҳланган ўйинчилар биринчи босқични ўтказиб юборади. Мадриддаги “Мастерс”нинг амалдаги чемпиони россиялик Андрей Рублев бўлиб, у ўтган йилги финалда канадалик Феликс Оже-Аляссимни мағлуб этган эди.

Мусобақанинг жамғарма фонди 9 миллион еврони ташкил этади. Турнир сеткасида 96 нафар яккалик ва 32 жуфтлик иштирокчи бор.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг