Ламин Ямал ЖЧ-2026 стартин ўтказиб юборади
Испаниялик юлдуз тиззасидан жароҳат олди.
ФОТО: Getty Images
«Барселона» ва Испания терма жамоаси вингери Ламин Ямал тиззасининг орқа қисмидаги жароҳати сабабли ЖЧ-2026 стартин ўтказиб юборади. Бу ҳақда The Athletic нашри хабар берди.
Манбага кўра, Ямал 15 июн куни Кабо-Вердега қарши кечадиган 1-тур ўйинида майдонга туша олмайди. Шунингдек, унинг 21 июн куни Саудия Арабистони билан баҳсда иштирок этиши ҳам катта сўроқ остида турибди.
Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2026 шу йилнинг 11 июнидан 19 июлига қадар ўтказилади. Испания терма жамоаси гуруҳ босқичида Кабо-Верде, Саудия Арабистони ва Уругвай билан куч синашади.
Насрулло Каримов
Журналист