locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Кейн: «Жамоадошларини ҳурмат қилган инсон сифатида ёдда қолишни истайман»

Англиялик форвард жорий мавсумда 7 та ўйинда 6 та гол урди.
Теннис
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Кейн: «Жамоадошларини ҳурмат қилган инсон сифатида ёдда қолишни истайман»
ФОТО: Getty images

«Бавария» ва Англия терма жамоаси ҳужумчиси Харри Кейн футболда қандай инсон ва футболчи сифатида ёдда қолишни исташи ҳақида гапирди.

«Мен одамлар мени ҳар доим жамоа манфаатларини биринчи ўринга қўйган футболчи сифатида эслашларини хоҳлайман. Жамоадошларини ҳурмат қилган инсон сифатида ҳам ёдда қолишни истайман. Сиз ҳеч қачон ўз жамоангиз, клубингиз ёки терма жамоангиздан муҳимроқ бўла олмайсиз», — дея Кейнинг сўзларини The Touchline нашри келтирган.

2026/27 йилги мавсумда Кейн «Бавария» сафида 7 та учрашувда майдонга тушди. Ушбу баҳсларда англиялик ҳужумчи 6 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.

Айни вақтда «Бавария» Бундеслига турнир жадвалида 2-ўринни эгаллаб турибди.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг