Каспер Рууд илк бор «Мастерс» турнирларида чемпион бўлди
Расм: gettyimages.com Каспер Рууд
Норвегиялик теннисчи Каспер Рууд Мадриддаги «Мастерс» турнирида ғалаба қозониб, ушбу тоифадаги мусобақаларда илк марта чемпионликка эришди.
Финалда у жаҳон рейтингида 6-ўринда турган британиялик Жек Дрейперни 7/5, 3/6, 6/4 ҳисобида мағлуб этди. Бу теннисчилар ўртасидаги илк ўзаро баҳс бўлди. Жанг 2 соат 29 дақиқа давом этди: Рууд 9 марта эйс ва 7 марта икки хатолик қилди, Дрейпер эса 6 эйс ва 3 икки хатолик қайд этди. Ҳар икки теннисчи 3 тадан брейк-пойнтни амалга оширди.
25 ёшли Рууд учун бу — фаолиятидаги 13-чемпионлик, аммо «Мастерс» туркумидаги мусобақаларда биринчи. Ушбу ғалаба учун у 1000 рейтинг очкоси ва 985 030 евро мукофот пулини қўлга киритди. Финалчи Дрейпер эса 650 очко ва 523 870 евро билан чекланди.
Бакрадзе Иман
Редактор