Каролин Гарсия 31 ёшида теннисчи фаолиятини якунлашини эълон қилди
Франциялик машҳур теннисчи, собиқ дунёнинг тўртинчи рақамли спортчиси Каролин Гарсия профессионал теннисдан кетишини маълум қилди. 31 ёшли спортчи бу ҳақда шахсий ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ёзди.
— Азиз теннис, хайрлашиш пайти келди. 15 йиллик элита даражасидаги мусобақалар ва 25 йиллик ҳаётимни тўлиқ сенга бағишлагандан сўнг, энди янги бобни бошлашга тайёрман. Бу йўл осон кечмади. Теннис мен учун шунчаки ғалаба ёки мағлубият эмас, балки муҳаббат ва нафрат, бахт ва ғазаб аралаш ҳислар эди. Шунга қарамай, бу спорт тури менга кучли, меҳнатсевар ва ҳиссиётга бой аёл бўлишимда ёрдам берди, — деб ёзди Гарсия.
Каролин Гарсия фаолияти давомида яккалик баҳсларда 11 та чемпионликни қўлга киритди, жумладан Итогий турнир ва учта «Мастерс» титулини. Жуфтлик баҳсларида эса у икки марта «Ролан Гаррос» турнирида ғалаба қозонди.