locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Камилла Раҳимова Wuhan Open турнирида ишончли ғалабага эришди

Ўзбекистон вакили Камилла Раҳимова Хитойда ўтказилаётган нуфузли WTA 1000 тоифасидаги Wuhan Open турнирининг саралаш босқичида муваффақиятли старт олди.
Теннис
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Камилла Раҳимова Wuhan Open турнирида ишончли ғалабага эришди
photo: Tennis Uzbekistan

Камилла Раҳимова Wuhan Open турнирида ишончли ғалабага эришди.

Ўзбекистон вакили Камилла Раҳимова Хитойда ўтказилаётган нуфузли WTA 1000 тоифасидаги Wuhan Open турнирининг саралаш босқичида муваффақиятли старт олди.

Теннисчимиз илк учрашувда тажрибали ва номдор америкалик теннисчи София Кенинни 6:0, 6:3 ҳисобида мағлуб этди.

София Кенин — 2020 йилги Australian Open чемпиони, Roland Garros 2020 финалчиси ва собиқ дунёнинг 4-ракеткаси.

Камилла учрашув давомида юқори савиядаги ўйин намойиш этиб, тажрибали рақибаси устидан ишончли ғалабага эришди.

Теннисчимизини ушбу ғалаба билан табриклаймиз ва кейинги учрашувларда омад тилаймиз!

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг