locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Камилла Рахимова Уимблдондаги юришини якунлади

Саккари — собиқ дунё 3-рақамли теннисчиси, Греция тарихидаги энг юқори рейтингга эга теннисчи ҳамда «Катта Дубулға» турнирларининг икки карра ярим финалчиси ҳисобланади.
Теннис
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Камилла Рахимова Уимблдондаги юришини якунлади
photo: Tennis Uzbekistan

Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Камилла Рахимова Уимблдон турнирининг иккинчи босқичида Грециянинг тажрибали теннисчиси Мария Саккарига қарши юқори савиядаги ўйин намойиш этди.

Саккари — собиқ дунё 3-рақамли теннисчиси, Греция тарихидаги энг юқори рейтингга эга теннисчи ҳамда «Катта Дубулға» турнирларининг икки карра ярим финалчиси ҳисобланади.

Камилла уч сет давом этган муросасиз баҳсда 3:6, 6:0, 6:7 (7:10) ҳисобида имкониятни бой берди. Ғолиб фақат ҳал қилувчи тай-брейкда аниқланди ва Рахимова кучли ҳамда тажрибали рақибга қарши муносиб ўйин кўрсатди.

Камиллага мавсумнинг навбатдаги мусобақаларида омад ва янги ёрқин ғалабалар тилаймиз!

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг