Камилла Рахимова Цинциннати турниридаги иштирокини якунлади
2 соат 49 дақиқа давом этган муросасиз уч сетлик баҳсда Камилла рақибига 2:6, 7:5, 1:6 ҳисобида имкониятни бой берди ва турнирдеги иштирокини якунлади.
photo: gettyimages
Ўзбекистон вакили, жаҳон рейтингида 83-ўринда бораётган Камилла Рахимова Цинциннати турнирининг иккинчи босқичида WTA рейтингида 33-ракетка бўлган, юнонстанлик Мария Саккаригa қарши кортга чиқди.
2 соат 49 дақиқа давом этган муросасиз уч сетлик баҳсда Камилла рақибига 2:6, 7:5, 1:6 ҳисобида имкониятни бой берди ва турнирдеги иштирокини якунлади.
Камиллага муносиб кураш учун миннатдорчилик билдирамиз ва келгуси турнирларда омад тилаймиз!
Иброҳим Жалолов
Редактор