locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ига Швёнтек шахсий ҳаёт билан оммавий ҳаёт ўртасидаги мувозанат ҳақида гапирди

Теннис
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ига Швёнтек шахсий ҳаёт билан оммавий ҳаёт ўртасидаги мувозанат ҳақида гапирди
Расм: gettyimages.com

Дунё рейтингининг иккинчи ракеткаси — поляк теннисчиси Ига Швёнтек шахсий ҳаётидаги муаммолар, хусусан, папарацци фаолияти билан боғлиқ ноқулайликлар ҳақида фикр билдирди.

— Полшада тинчликни сақлаш қанчалик мураккаб? Жамоат арбоби сифатида қанча шахсий жойингиз бор?
— Полшада бу жуда қийин. Шу сабабли вақтимнинг кўп қисмини уйда ёки дўстларимникида ўтказаман. Кўчага кам чиқаман, чунки ортимдан кузатув бўлишини биламан, — деди у.

— Суратга олишганда нима ҳис қиласиз?
— Агар бу иш билан боғлиқ бўлса — масалан, машғулотга кетаётган пайтда — бунга тушуниш билан қарайман. Лекин уйим яқинида, дўстларим ёки яқинларим билан юрганимда — бу менинг шахсий вақтим ва бундай ҳолатларда суратга олишларига қарши чиқаман. Майами турниридан кейин шундай воқеа бўлган — уйга қайтганимда, папарацци деярли хонамгача кузатиб боришган. Мен тўхтаб, шундай дедим: “Эртага машғулотим бор, у ерда суратга олинг, лекин бу жой — шахсий ҳудуд”. Баъзан улар тушунади. Мен уларнинг ишини тушунаман, агар чегараларга ҳурмат билан қаралса, бир-биримизни тушуниб яшаш мумкин, — деди Швёнтек Tennis.com сайтига берган интервюсида.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг