locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Фомин Тбилисидаги “Челленжер” турнирида асосий тўрда ҳам ғалаба қозонди

Теннис
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фомин Тбилисидаги “Челленжер” турнирида асосий тўрда ҳам ғалаба қозонди
Расм: Gazeta.uz

Тбилиси шаҳрида теннис бўйича “Челленжер” туркумига кирувчи халқаро турнир давом этмоқда. Мукофот жамғармаси 60 000 долларни ташкил этувчи мусобақада ўз иштирокини саралаш босқичидан бошлаган Сергей Фомин икки ғалаба орқали асосий тўрга йўлланма олган эди.

Ҳамюртимиз асосий тўрнинг илк босқичида ҳам муваффақиятга эришди. У жаҳон рейтингида ўзидан юқори ўринда турган мезбон теннисчи Александр Бакшини 6/3, 6/7(5), 6/1 ҳисобида мағлуб этди. Қарийб икки соат давом этган қарама-қаршиликда Фомин 13 та, Бакши эса 5 та эйс зарбасини йўллади. Сергей иккита сетда ҳам ўз улушига қўшхатога йўл қўймаган бўлса, рақиб бу борада 6 марта хато қилди.

Қайд этиш жоиз, ATP рейтингида Фомин 462-ўринда, Бакши эса 448-поғонада жой олган. Бу икки теннисчининг ўзаро учинчи тўқнашуви бўлди ва Фомин биринчи марта ноқулай рақиб устидан зафар қучди.

Сергей Фоминнинг 1/8 финал босқичидаги рақиби тез орада маълум бўлади.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг