Фомин Bonn Open саралашида финалгача етиб борди
Ўзбекистоннинг иккинчи ракеткаси аргентиналик рақибга мағлуб бўлиб, асосий тўрига йўллана олмади
Расм: Olamsport.uz
91 250 евро мукофот жамғармасига эга мусобақада мамлакатимизнинг иккинчи ракеткаси саралашда 10-рақам остида тўп сурди. Илк босқичда у бразилиялик Уилсон Лейтени 6/1, 7/5 ҳисобида мағлубиятга учратди ва финалга чиқди.
Саралаш финалида Фомин аргентиналик Гонсало Виллануэвага қарши майдонга тушди. 1 соат 29 дақиқа давом этган беллашувда Сергей 6/7(1), 2/6 ҳисобида ютқазди ва турнирнинг асосий босқичига йўллана олмади.
ATP рейтингида 476-ўринда турган Фомин беллашувда 4 та эйс зарбасини амалга оширди ва 3 марта икки хатога йўл қўйди. Рақиби Виллануэва (ATP 374) эса саралашда ғалаба қозониб, турнирнинг асосий тўрига чиқди.
Бакрадзе Иман
Редактор