locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Фарғонадаги J100 турнирининг яккалик баҳслари якунланди

Фарғонада ўтказилган ITF World Tennis Tour Juniors J100 турнирининг яккалик баҳсларида ўзбекистонлик теннисчилар совринли натижаларни қайд этди.
Теннис
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фарғонадаги J100 турнирининг яккалик баҳслари якунланди
photo: Tennis Uzbekistan

Фарғонада ўтказилган ITF World Tennis Tour Juniors J100 турнирининг яккалик баҳсларида ўзбекистонлик теннисчилар совринли натижаларни қайд этди.

Қизлар ўртасида Александра Бармичева турнир ғолибига айланди. У финалда Хитой вакили Jiayi Wangни 6:4, 6:3 ҳисобида мағлуб этиб, чемпионликни қўлга киритди.

Ўғил болалар ўртасида Махмудбек Бекназаров финалгача етиб борди ва 2-ўринни эгаллади. Ҳал қилувчи баҳсда у Япония вакили Yuta Amanoга 3:6, 6:4 ҳисобида имкониятни бой берди.

Теннисчиларимизни муносиб натижалар билан табриклаймиз ва келгуси турнирларда омад тилаймиз!

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг