locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Фарғона ва Тошкент шаҳарларида “Young Tennis Stars” дастури доирасида ATF Kinder Tennis халқаро семинари ўтказилади

14-май куни семинар Фарғона шаҳрида бўлиб ўтади.
Теннис
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фарғона ва Тошкент шаҳарларида “Young Tennis Stars” дастури доирасида ATF Kinder Tennis халқаро семинари ўтказилади
photo: Tennis Uzbekistan

Осиё теннис федерацияси ҳамда Ўзбекистон теннис федерацияси кўмагида Фарғона ва Тошкент шаҳарларида ёш теннисчиларни ривожлантиришга қаратилган ATF Kinder Tennis халқаро семинари ташкил этилмоқда.

14-май куни семинар Фарғона шаҳрида бўлиб ўтади.

15–16-май кунлари Тошкент шаҳрида семинар доирасида назарий ва амалий машғулотлар ташкил этилади. Иштирокчилар Kinder Tennis дастури асосида замонавий методикаларни ўрганиш ҳамда амалий кўникмаларни ривожлантириш имкониятига эга бўладилар.

16-май куни семинар доирасида ота-оналар учун махсус маъруза бўлиб ўтади. Унда фарзандни спортда қўллаб-қувватлаш, мотивация бериш ва мураббий билан самарали ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама қилинади. Шунингдек, “ота-она ва бола” форматида амалий машғулот ўтказилади.

Манзил:
Фарғона шаҳри, “Истиқлол” теннис корти, Аэропорт кўчаси, 2/2
Тошкент шаҳри, Мирзо-Улуғбек тумани, Яланғоч массиви, 82A, Республика Олимпия захиралари теннис мактаби филиали “Умид” спорт мажмуаси

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг