locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Душанбеда ўзбекистонлик теннисчилар икки ҳафта давомида халқаро майдонда ёрқин ўйин кўрсатдилар

Донг Ким ҳам муваффақиятли қатнашди.
Теннис
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Душанбеда ўзбекистонлик теннисчилар икки ҳафта давомида халқаро майдонда ёрқин ўйин кўрсатдилар
photo: tennis Uzbekistan

Душанбеда ўзбекистонлик теннисчилар икки ҳафта давомида халқаро майдонда ёрқин ўйин кўрсатдилар.

14 ёшли Злата Низамиева кетма-кет икки турнирда — ATF Ramis Cup G-2 ва President Cup ATF G-1 — “олтин дубль”ни амалга оширди. У якка баҳсларнинг финалида икки марта туркманистонлик Назли Худойқулиевани 6:3, 6:1 ҳисобида мағлуб этди. Жуфтлик баҳсида эса Низамиева/Худойқулиева дуэти кетма-кет икки чемпионликни қўлга киритди. Умумий ҳисобда Злата атиги икки ҳафтада тўрт титулни қўлга киритди.

Донг Ким ҳам муваффақиятли қатнашди. У якка баҳсда икки марта финалгача етди, жуфтликда эса қирғизистонлик Бакай Асейнов билан биргаликда иккала турнирда ҳам чемпион бўлди. Улар финалда Жанубий Корея ва Саудия Арабистони вакилларини мағлуб этдилар.

Душанбе натижалари:
• Злата Низамиева — 4 титул (2 якка, 2 жуфтликда);
• Донг Ким — якка баҳс финали + 2 жуфтлик чемпионлиги.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг