Даря Касаткина ижтимоий тармоқлардаги салбий фикрлар ҳақида фикр билдирди
Ҳозирда жаҳон рейтингида 14-ўринни эгаллаб турган россиялик теннисчи Даря Касаткина мағлубиятларидан сўнг ижтимоий тармоқлардаги постларига салбий изоҳлар қолдирадиган ставкачилар ҳақида фикр билдирди.
TennisUpToDate портали унинг қуйидаги сўзларини келтиради:
«Мусобақалар пайтида мен ижтимоий тармоқлардаги изоҳларни ёпаман, чунки бу - жингуна. Одамлар ақлдан озган. Қандай қилиб шунча ёвуз бўлиш мумкинлигини тушунмайман. Уларда ҳеч қандай мантиқ йўқ - бу аниқ. Ўзингиз пул тикасиз ва менга ишониб, теннис ўйинига ставка қиласиз. Ҳеч қандай ўйин 100% ғалабани кафолатламайди. Мен ютилиб қолдим, сиз ҳам ютилиб қолдингиз - кейин эса ўз нотўғри танловингиз учун мени айблайсиз».
Сўнгги ҳафталарда Австралия шарафини ҳимоя қилиб келаётган Дарья Касаткина Чарлстонда бўлиб ўтган турнирнинг чорак финалида америкалик София Кенинга 6:3, 7:6 ҳисобида ютқазди.