Billie Jean King кубоги: Ўзбекистон термаси гуруҳни тўртинчи ўринда якунлади
Қийин ғалаба ва кутилган натижа
Расм: Olamsport.uz
Теннис бўйича аёллар ўртасидаги Billie Jean King кубогининг II Осиё/Океания гуруҳи баҳслари ўз ниҳоясига етди. Ўзбекистон терма жамоаси сўнгги турда Эрон устидан 2:1 ҳисобида зафар қучди.
Яккалик баҳсларида Дарья Шубина Ясаман Язданини 6/2, 6/4 ҳисобида мағлуб этди, Сабрина Олимжонова эса Мешкатолзахра Сафидан 4/6, 6/4, 3/6 ҳисобида ютқазди. Жуфтликдаги ҳал қилувчи ўйинда Шубина ва Нигина Абдураимова Эрон теннисчиларига қарши 6/2, 6/3 ҳисобида устунлик қилди.
Оқгул Омонмуродова сардорлигидаги терма жамоамиз мусобақада 4 та ўйиндан фақат биттасида ғалаба қозониб, 5 жамоа ичида тўртинчи ўринни эгаллади.
Бакрадзе Иман
Редактор