Australian Open Мария Шараповани туғилган куни билан самимий табриклади
Йилнинг биринчи «Котта шлем» турнири - Australian Open матбуот хизмати россиялик собиқ теннисчи, дунёнинг экс-биринчи рақамли ракеткаси Мария Шарапова туғилган куни муносабати билан архив видеосини эълон қилди. 19 апрел куни Мария Шарапова 38 ёшни қарши олди. Видеода 17 ёшли Мариянинг интервюси келтирилган бўлиб, у унда Австралияга бўлган муҳаббати ҳақида гапиради.
Видео остидаги ёзувда шундай дейилган: «Мен Австралияни яхши кўраман! Туғилган кунинг билан, Мария Шарапова!»
Мария Шарапова 2008 йилдаги Австралия очиқ чемпионати (Australian Open)нинг якка разряддаги ғолибаси ҳамда ёшлар ўртасидаги финалчи ҳисобланади. Унинг фаолияти давомида яна тўртта «Котта шлем» титули ва 2004 йилда якка разряддаги WTA Йил якуни чемпионатида ғалаба бор. Шунингдек, у 2008 йилда Федерация Кубоги соҳиби ва 2012 йилги Олимпиадада якка разрядда кумуш медал соҳибаси бўлган. 2024 йилда Мария Шарапова Халқаро теннис шуҳратлар залига киритилди.