locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

ATP рейтинги: ўзбекистонлик теннисчи 469 поғонага пасайди, дунё Топ-10 талқинида ўзгаришлар

Теннис
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ATP рейтинги: ўзбекистонлик теннисчи 469 поғонага пасайди, дунё Топ-10 талқинида ўзгаришлар
Расм: Olamsport.uz

5 май куни Эркаклар касб профессионал теннисчилари уюшмаси (ATP) ҳафталик рейтингни янгилади. Ўзбекистон терма жамоаси етакчиси Хумоюн Султонов бир поғона юқорилаб, 223-ўринни эгаллади. Мамлакатнинг иккинчи ракеткаси Сергей Фомин эса 7 очко йўқотиб, 19 поғонага пасайди.

Миллий рейтингдаги учинчи ўрин эгаси ҳам ўзгарди — Амир Милушев 31 поғонага кўтарилиб, учликка кирди. Энг катта йўқотиш эса Максим Шинга тегишли — у бирданига 469 ўринга пасайиб, етакчи учликдан чиқиб кетди. Рахимбек Иброҳимов эса 13 ўрин юқорилаб, ижобий натижа қайд этди.

Дунё рейтингида эса бир қатор муҳим ўзгаришлар қайд этилди. Мадриддаги «Мастерс» турнири ғолиби Каспер Рууд 15-ўриндан 7-поғонага кўтарилди. Британиялик Жек Дрейпер эса бешинчи ракеткага айланди. Шу билан бирга, Янник Синнер, Александр Зверев ва Карлос Алкарас ўз позицияларини сақлаб қолди. Италиялик Лоренцо Мюзетти эса илк бор дунёнинг кучли ўнлигига кирди.

ATP жаҳон рейтинги — Топ-10 (5 май ҳолатига):
1. Янник Синнер (Италия) — 9730
2. Александр Зверев (Германия) — 8085
3. Карлос Алкарас (Испания) — 7850
4. Тейлор Фриттс (АҚШ) — 4815
5. Жек Дрейпер (Британия) — 4440
6. Новак Жокович (Сербия) — 4130
7. Каспер Рууд (Норвегия) — 3715
8. Алекс Де Минаур (Австралия) — 3635
9. Лоренцо Мюзетти (Италия) — 3550
10. Холгер Руне (Дания) — 3440

ATP рейтингидаги ўзбекистонлик теннисчилар:
223. Хумоюн Султонов — 251 очко
480. Сергей Фомин — 90
1686. Амир Милушев — 2
1726T. Максим Шин — 2
1939T. Рахимбек Иброҳимов — 1

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг