ATP рейтинги: Шин 685, Милушев 270 поғонага кўтарилди — теннисчиларимиз шиддат билан илгарилашмоқда!
Профессионал теннисчилар ассоциацияси (ATP) 9 июнь ҳолатига кўра янги ҳафталик рейтингни эълон қилди. Қувонарлиси, унда 8 нафар ўзбекистонлик теннисчи қайд этилган. Хусусан, икки теннисчимиз — Максим Шин ва Амир Милушев рейтинганда катта сакрашга эришишди.
Максим Шин Тошкентдаги турнирлардаги муваффақиятли иштирокидан сўнг 685 поғонага юқорилаб, 1052-ўринни эгаллади. Бу натижа билан у Ўзбекистоннинг учинчи ракеткасига айланди. Амир Милушев эса 270 поғона юқорилаб, 1409-поғонадан жой олди. Энди у мамлакатимизда тўртинчи рақамли теннисчи сифатида қайд этилмоқда. Иккинчи ракеткамиз Сергей Фомин ҳам 6 поғона юқорилаб, 447-ўринни эгаллади.
Эътиборлиси, мамлакатнинг биринчи ракеткаси Ҳумоюн Султонов 4 поғона пастлаб, 227-ўринга тушди. Раҳимбек Иброҳимов эса 102 поғонага пасайди.
Ўзгаришларга кўра, теннисчиларимиз қуйидаги рейтинг очколарини жамғаришди:
• Максим Шин — +10 очко
• Сергей Фомин — +3 очко
• Амир Милушев — +2 очко
Рейтингга киритилган бошқа теннисчиларимиз:
• Ботир Сапаев — 1771Т (1 очко)
• Абдулазиз Усмонжонов — 1867Т (1 очко)
• Дамир Абдусамадов — 1962Т (1 очко)
ATP Топ-10 (9 июн ҳолатига кўра):
1. (1) Янник Синнер (Италия) — 10 880 очко
2. (2) Карлос Алькараз (Испания) — 8 850
3. (3) Александр Зверев (Германия) — 6 385
4. (5) Жек Дрэйпер (Буюк Британия) — 4 800
5. (6) Новак Жокович (Сербия) — 4 630
6. (7) Лоренцо Музетти (Италия) — 4 560
7. (4) Тэйлор Фритц (АҚШ) — 4 485
8. (11) Томми Пол (АҚШ) — 3 510
9. (10) Хольгер Руне (Дания) — 3 440
10. (9) Алекс Де Минаур (Австралия) — 3 285
Ўзбекистонлик теннисчиларнинг АТР рейтингидаги ҳолати:
Рақами Исм Ўрин Очко (+/-)
1 Ҳумоюн Султонов 227 247 -3
2 Сергей Фомин 447 99 +3
3 Максим Шин 1052 12 +10
4 Амир Милушев 1409 4 +2
5 Ботир Сапаев 1771Т 1 +1
6 Абдулазиз Усмонжонов 1867Т 1 +1
7 Раҳимбек Иброҳимов 1860 1 -102
8 Дамир Абдусамадов 1962Т 1 +1