locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

АҚШ ЖЧни ғалаба билан бошлади

Балогун дублга эришди.
Теннис
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
АҚШ ЖЧни ғалаба билан бошлади
ФОТО: Getty images

Жаҳон чемпионатининг “Д” гуруҳи доирасида АҚШ ва Парагвай терма жамоалари ўртасидаги 1-тур учрашуви бўлиб ўтди. Баҳс америкаликларнинг 4:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ҳисоб 7-дақиқада очилди. Парагвайлик ярим ҳимоячи Дамиан Бобадилья ўз дарвозасини ишғол қилиб, АҚШни олдинга олиб чиқди. 29-дақиқада Фоларин Балогун гол урган бўлса-да, офсайд сабабли у инобатга олинмади.

Бироқ орадан икки дақиқа ўтиб, америкалик ҳужумчи барибир ўз номини таблога ёздиришга муваффақ бўлди. Балогун 31-дақиқада жамоасининг иккинчи голини киритди. У биринчи бўлимнинг 45-дақиқасида яна бир бор рақиб дарвозасини ишғол қилиб, дубль қайд этди.

Иккинчи бўлим ўрталарида Парагвай Маурисионинг голи эвазига ҳисобдаги фарқни қисқартирди. Бироқ учрашувга қўшиб берилган вақтнинг 90+8-дақиқасида Жованни Рейна АҚШнинг тўртинчи голини урди ва баҳсга якуний нуқтани қўйди.

ЖЧ-2026. D гуруҳи. 1-тур
АҚШ — Парагвай 4:1
Голлар:
Бобадиля 7 (авт), Балогун 31, 45+5 (дубл), Рейна 90+8 — Маурисио 73.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг