locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Андижонда халқаро теннис турнири ўтказилмоқда

ITF World Tennis Tour Juniors J60 турнири бўлиб ўтмоқда.
Теннис
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Андижонда халқаро теннис турнири ўтказилмоқда
Фото: Андижон спорт бошқармаси

Андижон шаҳрида ёш спортчилар ўртасида нуфузли халқаро мусобақа — ITF World Tennis Tour Juniors J60 турнири бўлиб ўтмоқда. Мазкур мусобақа спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган спорт мактабининг замонавий теннис кортларида ташкил этилди.

Турнирда Ўзбекистоннинг иқтидорли ёш теннисчилари билан бир қаторда, хорижий давлатлардан ташриф буюрган спортчилар ҳам фаол иштирок этмоқда. Бу эса мусобақанинг халқаро нуфузини янада ошириб, спортчилар ўртасида соғлом рақобат муҳитини яратмоқда.

Мазкур турнир ёш истеъдод эгалари учун нафақат ўз маҳоратини намоён этиш, балки халқаро тажриба орттириш, профессионал теннис саҳнасига қадам қўйиш ҳамда муҳим рейтинг очколарини қўлга киритиш имконини бермоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг