Андижонда халқаро ITF Juniors J30 турнири якунланди
Ўғил болалар ўртасидаги яккалик баҳсларида Украина вакили Кирилл Чистиков турнир ғолибига айланди.
photo: Tennis Uzbekistan
Ўғил болалар ўртасидаги яккалик баҳсларида Украина вакили Кирилл Чистиков турнир ғолибига айланди.
Қизлар ўртасидаги яккалик баҳсларида эса Қозоғистон вакиласи Кристина Крученко чемпионликни қўлга киритди.
Ўғил болалар жуфтлик баҳсларида Ўзбекистон вакили Никита Гафуров Россия вакили Иван Молгин билан бирга биринчи ўринни эгаллади. Финалда улар Қозоғистон жуфтлигини 7:6, 6:4 ҳисобида мағлуб этди.
Қизлар жуфтлик баҳсларида эса ғолиблик Қозоғистон вакиллари Эвелина Балаганская ва Кристина Крученига насиб этди.
Андижондаги турнир ёш теннисчилар учун муҳим тажриба майдонига айланди.
Иброҳим Жалолов
Редактор