Александра Бармичева — J200 Истанбул турнири чемпиони
Александра Бармичева — J200 Истанбул турнири чемпиони.
Ўзбекистон вакили Александра Бармичева Туркиянинг Истанбул шаҳрида бўлиб ўтган нуфузли ITF World Tennis Tour Juniors J200 турнирининг яккалик баҳсларида чемпионликни қўлга киритди.
Турнир давомида Александра кучли рақибларни мағлуб этди. Айниқса, чорак финалда мусобақанинг 1-рақамли сараланган теннисчиси, жаҳон ўсмирлар рейтингида 83-ўринда бораётган туркиялик Айше Бал устидан 3:6, 6:3, 6:4 ҳисобида иродали ғалабага эришди.
Турнир олдидан Бармичева ITF ўсмирлар жаҳон рейтингида 278-ўринни эгаллаб турган эди. Истанбулдаги чемпионлик унга 200 рейтинг очкоси олиб келади ва навбатдаги рейтинг янгиланишида сезиларли кўтарилиш имконини беради.
Александрани ёрқин ғалаба билан табриклаймиз ва келгуси мусобақаларда улкан зафарлар тилаймиз.