locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Айчи–Нагоя-2026: Ўзбекистон теннис федерациясида Осиё ўйинларига тайёргарлик муҳокама қилинди

Учрашувда Ўзбекистон теннис федерацияси бош котиби Сардор Камилов ва федерация раиси ўринбосари Ироида Тўляганова иштирок этди.
Теннис
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Айчи–Нагоя-2026: Ўзбекистон теннис федерациясида Осиё ўйинларига тайёргарлик муҳокама қилинди
photo: Tennis Uzbekistan

Айчи–Нагоя-2026: Ўзбекистон теннис федерациясида Осиё ўйинларига тайёргарлик муҳокама қилинди

Айчи–Нагоя-2026 ёзги Осиё ўйинларига тайёргарлик жараёнини ўрганиш доирасида Спорт вазири ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов ҳамда МОҚ раиси ўринбосари Шерзод Ташматов Ўзбекистон теннис федерациясига ташриф буюрди.

Учрашувда Ўзбекистон теннис федерацияси бош котиби Сардор Камилов ва федерация раиси ўринбосари Ироида Тўляганова иштирок этди.

Йиғилиш давомида теннис бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг Айчи–Нагоя-2026 ёзги Осиё ўйинларига тайёргарлик режаси, спортчилар таркиби, уларнинг имкониятлари, кутилган рақобат ҳамда ўқув-машғулот йиғинлари атрофлича муҳокама қилинди.

Шунингдек, терма жамоанинг тайёргарлик жараёнини янада такомиллаштириш, спортчиларни Осиё ўйинларига юқори спорт формасида олиб бориш ҳамда барча зарур шароитларни яратиш юзасидан тавсия ва топшириқлар берилди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг