locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Зиёвиддин Хўжиниёзов – Халқаро Кураш ассоциациясининг Биринчи вице-президенти этиб сайланди

Зиёвиддин Хўжиниёзов Кураш ҳаракатида катта тажриба ва мустаҳкам нуфузга эга мутахассислардан бири ҳисобланади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Зиёвиддин Хўжиниёзов – Халқаро Кураш ассоциациясининг Биринчи вице-президенти этиб сайланди
photo: Kurash Uzbekistan

ИКАнинг навбатдаги йиғилишида Биринчи вице-президент сифатида самарали фаолият юритган, Ҳиндистонлик давлат ва жамоат арбоби Жагдиш Титлернинг истеъфо ҳақидаги мурожаати Бошқарув қўмитаси томонидан қабул қилинди ва ИКА Биринчи вице-президенти лавозимига ИКАнинг халқаро ҳамкорлик ва ўйинлар бўйича вице-президенти сифатида фаолият олиб бораётган Зиёвиддин Хўжиниёзов номзоди бир овоздан маъқулланди.

Зиёвиддин Хўжиниёзов Кураш ҳаракатида катта тажриба ва мустаҳкам нуфузга эга мутахассислардан бири ҳисобланади.

У 2000 йилдан буён Халқаро Кураш ассоциацияси тизимида турли масъул лавозимларда, жумладан, Халқаро алоқалар департаменти директори, Бош котиб ўринбосари, шунингдек, Осиё Кураш конфедерацияси Бош котиби сифатида фаолият юритган.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг