locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Жорий йилнинг 22-25 май кунлари Нукус шаҳридаги амфитеатурда катталар ўртасидаги Осиё кубоги бўлиб ўтади

Сўзга чиққанлар ушбу нуфузли мусобақа илк бор ўтказилаётганини эътироф этар экан хориждан келган спортчиларга ҳалол беллашувларда омад тиладилар.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Жорий йилнинг 22-25 май кунлари Нукус шаҳридаги амфитеатурда катталар ўртасидаги Осиё кубоги бўлиб ўтади
photo: Kurash Uzbekistan

Бугун ушбу нуфузли мусобақа олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси Прокурори ўринбосари Тўлқин Нурметов, Ўзбекистон Кураш федерацияси раиси ўринбосари Уйғун Умаров, ИКА директори Рави Капур ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазири Эркинбай Қутибаев, кураш мураббийлари, ҳакамлар ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

Сўзга чиққанлар ушбу нуфузли мусобақа илк бор ўтказилаётганини эътироф этар экан хориждан келган спортчиларга ҳалол беллашувларда омад тиладилар.

Таъкидланганидек, мазкур мусобақада Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон, Туркманистон, Ҳиндистон, Хитой Тайпейи, Сингапур ҳамда Саудия Арабистони каби давлатлардан жами 100 нафардан ортиқ курашчи иштирок этади.

Шунингдек, бугун мусобақа Мандат комиссияси йиғилиши ҳамда курашчиларнинг вазн ўлчаш маросими ҳам бўлиб ўтди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг